«одам савдоси» тегли мақолалар


Одам савдосида айбланган «Моня» Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
21 феврал 2024, 19:21

Одам савдосида айбланган «Моня» Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

«Моня» номи билан танилган Мунисахон Алижонова Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. У одам савдосида айбланиб 2023 йилдан бери қидирувда эди. Бу йил бошидан буён шу каби айбловлар билан Ўзбекистонга депортация қилинган тўртинчи аёл ҳисобланади.

Туркияда одам савдосида айбланган яна бир ўзбекистонлик аёл қўлга олинди
17 феврал 2024, 10:19

Туркияда одам савдосида айбланган яна бир ўзбекистонлик аёл қўлга олинди

Истанбулда 2023 йилдан буён Ўзбекистонда қидирувда бўлган, жиноят оламида «Моня» тахаллуси билан танилган аёл қўлга олинди. У одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланмоқда.

ДХХ ҳудудларда фарзандини сотмоқчи бўлган аёлларни қўлга олди
15 феврал 2024, 11:05

ДХХ ҳудудларда фарзандини сотмоқчи бўлган аёлларни қўлга олди

Гулистон шаҳрида 15 кунлик ўғлини 40 минг долларга, Термиз туманида 20 кунлик қизини 25 млн сўмга, Наманган шаҳрида 10 ёшли боласини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёллар ушланди.

Ўзбекистонда қидирувда бўлган яна икки аёл Туркияда қўлга олинди
12 январ 2024, 19:46

Ўзбекистонда қидирувда бўлган яна икки аёл Туркияда қўлга олинди

Истанбулда 2017 ва 2018 йиллардан буён одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бир неча кун аввал «Мадам Клод» номи билан танилган яна бир ўзбекистонлик аёл қўлга олингани хабар қилинган эди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари одам савдосида айбланаётган «Мадам Клод»ни қўлга олди
10 январ 2024, 20:03

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари одам савдосида айбланаётган «Мадам Клод»ни қўлга олди

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари «Мадам Клод» номи билан танилган Нилуфар Мирхановани қўлга олди. У одам савдосида айбланиб қидирувга берилган эди. Айбланувчи Ўзбекистонга депортация қилинди.

Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия тузилмоқда
23 декабр 2023, 15:55

Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия тузилмоқда

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди. Шунингдек, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилди.

Қашқадарёда 14 ёшли қиз 7 ой давомида жинсий қулликда сақлангани айтилмоқда
25 ноябр 2023, 05:17 1

Қашқадарёда 14 ёшли қиз 7 ой давомида жинсий қулликда сақлангани айтилмоқда

Болалар омбудсманига Китоб туманида яшовчи 14 ёшли қиз Шаҳрисабз туманида 7 ой мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга ёллангани ҳақида мурожаат қилинди. Гумонланувчига нисбатан одам савдоси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари кетмоқда.

Навоийда аёл қиз фарзандини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди
16 август 2023, 11:24

Навоийда аёл қиз фарзандини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Навоий вилоятида аёл 2023 йилда туғилган қизини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди. Ҳолат юзасидан «Одам савдоси» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Фарғонада 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлнинг озодлиги 5 йилга чекланди
31 июл 2023, 15:21

Фарғонада 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлнинг озодлиги 5 йилга чекланди

Фарғона вилоятида аёл квартира сотиб олиш учун 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлганди. Суд унинг ҳомиладор экани ва оилада ягона боқувчи бўлганини ҳисобга олиб, аёлга нисбатан 5 йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Ўзбекистон стандартларга тўлиқ риоя этаётгани йўқ, аммо саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда — АҚШнинг одам савдоси бўйича ҳисоботи
13 июл 2023, 21:33

Ўзбекистон стандартларга тўлиқ риоя этаётгани йўқ, аммо саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда — АҚШнинг одам савдоси бўйича ҳисоботи

Ўзбекистон «одам савдосига барҳам бериш бўйича минимал стандартларга тўлиқ риоя этаётгани йўқ, аммо бунинг учун жиддий саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда», дейилади АҚШ Давлат департаментининг дунёдаги одам савдоси бўйича янги ҳисоботида.

Қизларни хорижга фоҳишалик қилиши учун юбормоқчи бўлган икки аёл ушланди
21 июн 2023, 12:51

Қизларни хорижга фоҳишалик қилиши учун юбормоқчи бўлган икки аёл ушланди

Андижон ва Тошкент вилоятларида икки аёл 4 нафар қизни Туркия ва БААга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлганида қўлга олинди.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган амалдорлар озод этилган
1 апрель 2023, 13:57

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган амалдорлар озод этилган

Хоразм вилоятида оилавий меҳрибонлик уйининг вояга етмаган 3 нафар тарбияланувчиси вилоят адлия бошқармаси ва туман ФВВ раҳбарлари билан жинсий алоқа қилишга мажбурланган. Меҳрибонлик уйи раҳбари 5 йилу 6 ойга қамалган, мансабдор шахсларнинг эса озодлиги чекланиб, қўйиб юборилган.

Одам савдосида айбланган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди
18 март 2023, 09:19

Одам савдосида айбланган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди

Интерпол одам савдосида гумонланиб, қидирувда бўлган аёлни БААдан Ўзбекистонга депортация қилди. Унинг аёлларни фоҳишаликка юбориш билан шуғуллангани айтилмоқда.

Самарқандда фуқарони БААга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди
7 март 2023, 14:35

Самарқандда фуқарони БААга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Самарқанд халқаро аэропортида 29 ёшли аёлни БААга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Халқаро қидирувда бўлган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди
4 январ 2023, 12:35

Халқаро қидирувда бўлган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди

Одам савдоси жинояти бўйича гумонланаётган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди. Уни қўлга олиш Тошкент Интерпол ва Куала-Лумпур Миллий марказий бюроларининг ҳамкорлигида амалга оширилди.

Икки нафар қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс ушланди
29 декабр 2022, 12:44

Икки нафар қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Андижоннинг Шаҳрихон туманида яшовчи аёл икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида ИИБ ва Вазирлар Маҳкамаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистондан Ҳиндистонга қизларни фоҳишаликка юборишнинг олди олинди
21 декабр 2022, 08:13 1

Ўзбекистондан Ҳиндистонга қизларни фоҳишаликка юборишнинг олди олинди

Ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистондан Ҳиндистонга қизларни фоҳишаликка юбориш билан шуғулланиб келган эр-хотин фаолиятига чек қўйди.

Тошкентда 55 нафар фуқарони хорижга сотиб юборган корхона раҳбари 8 йилга қамалди
1 декабр 2022, 15:02

Тошкентда 55 нафар фуқарони хорижга сотиб юборган корхона раҳбари 8 йилга қамалди

Тошкентда хусусий бандлик фирмаси 100 га яқин фуқарони хорижда ишга жойлаштиришга ваъда бериб, алдов йўли билан уларнинг 55 нафарини сотиб юборган. Жиноят ишлари бўйича Мирзо-Улуғбек туман суди корхона раҳбарига 8 йил 1 ой, қолган 2 нафар ходимга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Самарқандда фуқарони $25 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
30 ноябр 2022, 10:54

Самарқандда фуқарони $25 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда фуқарони 25 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди. У ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг доллар олаётганда пайтда ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирда гумонланувчига нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Икки қизни Индонезияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган икки фуқаро 5 йилга қамалди
23 ноябр 2022, 20:15

Икки қизни Индонезияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган икки фуқаро 5 йилга қамалди

Икки қизни Индонезияга фоҳишалик қилиш учун юборишни режалаштирган икки фуқаро 5 йилу 1 ойдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг